«Энг яхши китобхон»

Ёшлар маънавиятини юксалтириш,улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш айниқса ўқувчилар орасида тарғибот ишлари олиб борилиши ўрганиб чиқилиб,аниқланган камчиликлар юзасидан аниқ таклифлар берилди. «Энг яхши китобхон» номи остида 8 -11 синфлар иштирокида танлов бўлиб ўтди.Ўқувчилар ўртасида бадий асар билимдони танлови ўтказилди. Танлов иштирокчилари ўзлари ўқиган бадий асарлар хақида маълумот берди.Берилган саволларга аниқ жавоб берилди.Кинофильмлардан лавҳалар кўрсатилди ва қайси асардан олинганлигини айтиб берди.Шоир ва ёзувчиларнинг расмлари кўрсатилди ва у қайси шоир ёки ёзувчи эканлигини аниқладилар.Ундан ташқари шоир ва ёзувчиларнинг хаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берди ва улар ижодиётидан шеърлар ўқиди.Танловда 10 а синф ўқувчиси Божбанов Орынбек ғолиб бўлди ва энг яхши китобхон ўқувчи деб фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кунига бағишланган «Баланд кутарилавер байроғим» мавзусида 5-11 синф китобхонлари ўртасида расмлар танлови ўтказилди.Расмлар ичида 7 а –синф ўқувчиси Бердибаева Оксананинг чизган расми ғолиб деб топилди. Ушбу йўналиш бўйича қўшимча чора -тадбир режалари тузилиб,яна амалга оширилиши лозим булган ишлар режалаштирилиб олинди.

 

This entry was posted in Тадбирлар and tagged , , , . Bookmark the permalink.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *