Ёшлар маънавиятини юксалтириш

“Ёшлар маънавиятини  юксалтириш  ва уларнинг  буш вақтини  мазмунли ташкил этиш бўйича 5-та мухим ташаббуснинг” “Ёшлар маънавиятини  юксалтириш ,улар орасида китобхонликни  кенг тарғиб қилишга йўналтирилган”4чи ташаббусга асосан кутубхона фондига келган:”Абдулла Қодирий Меҳробдан чаён”,Рудолф Эрикс распе” Барон Мюнхаузаннинг саргузаштлари”,А.С.Пушкин”Евгений Онегин”А.С.Пушкин”Шон салтан ҳақида эртак”,Саъдий”Бўстон”,Чулпон”Кўклам руҳи”Хуршид Дўстмуҳаммад”Донишманд сизиф”, З.Сейітжанов”Қиял өажайып ертегілер”,Нұрбек Кәрімұлы Бұркітбай”Ойқамшы”,Ғабит Мүсірепов”Үлпан әнгімелер”келган  янги китоблар тарғиботини ўтказди.      “Мен севган асар ” номли тадбир ўтказилди.Тадбирда 9-10 б -11 синф  ўқувчилари  иштирок этди.9- синф ўқувчилари Мұхтар Әуезовнинг “Абай жолы» асаридан парча намойиш этди.10-б синфнинг ўқувчилари Абдулла Қодирийнинг «Мехробдан чаён» асарини  сахналаштирди.11 синф ўқувчилари Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асаридан парча намойиш этди.Тадбирга Сейтмуратова Э,Сейтмуратов Е,Асанова А Махмудова С,Аязбаев Жлар фаол иштирок этди.Ундан ташқари  Ўткир Хошимовнинг хаёти ва ижоди ва Дунёнинг ишлари асари мавзусида тугарак ўтказилди.Ўқувчилар Ўткир Хошимовнинг ижодиётидан савол- жабов ва давра сухбати ўтказилди.Тадбирга Мактаб ММИБДУ Досмурзаева Қ,Психолог С.Базаримбетовлар қатнашди.        “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Байроғимиз-фахримиз” тадбирларини ташкил этиш ва  ўтказиш тартиби” асосида  8-умумий ўрта таълим  мактаб ҳовлисида Давлат байроғини кўтариш тадбири ўтказилди.Мактабда ташкил этилган Ташкилий гуруҳ томонидан 11-январ куни синф сардори ўқувчилари орасидан тавсия этилган бир ўқувчи  танлаб олинди. Энг кўп овоз тўплаган 11-А синф ўқувчиси Нурдиллаев Мухасан ғолиб  деб  топилди. Давлатимиз байроғини 4 нафар ўқувчилар – А.Жантаева, Н.Турарова, О.Божбанов, М.Орақбаев  байроқни тўрт тарафдан боши узра  кўтариб флагшток томон олиб  боришди ва флагштокка илдиришди.Ғолиб  ўқувчи Божбанов Оринбек Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси садоси остида аста-секинлик билан Давлат  байроғини кўтарди. Байроқни кўтариш жараёнида  барча  ўқувчилар ўнг қўлини  чап  кўкрагига қўйган  ҳолда  жўр  бўлиб Давлат  мадҳиясини  куйлашди.Тадбир сўнгида  мактаб  директори  Ф.Б.Оразова ўқувчиларга  “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Байроғимиз-фахримиз” тадбирларини ташкил этиш ва  ўтказиш тартиби” ҳақида  тушунча берди. Мактаб ММИБДЎ лари  Қ.Досмурзаева, Н.Мамбеткулов  ўқувчиларни аъло баҳоларга ўқиб ва намунали  хулқга  эга  бўлиб  Давлат  байроғини  кўтариш  шарафига муяссар бўлишга даъват  этишди

 

This entry was posted in Тадбирлар. Bookmark the permalink.