“Мен севган асар ”

6 январ-куни  2019 йил 19 март куни  Ўзбекистон Республикаси  Президенти Ш.Мирзиёев раислигида ўтказилган  топшириқлар юзасидан “Ёшлар маънавиятини  юксалтириш  ва уларнинг  буш вақтини  мазмунли ташкил этиш бўйича 5-та мухим ташаббуснинг” “Ёшлар маънавиятини  юксалтириш ,улар орасида китобхонликни  кенг тарғиб қилишга йўналтирилган”4чи ташаббусга асосан кутубхона фондига келган:”Абдулла Қодирий Меҳробдан чаён”,Рудолф Эрикс распе”Барон Мюнхаузаннинг саргузаштлари”,А.С.Пушкин”Евгений Онегин”А.С.Пушкин”Шон салтан ҳақида эртак”,Саъдий”Бўстон”,Чулпон”Кўклам руҳи”Хуршид Дўстмуҳаммад”Донишманд сизиф”, З.Сейітжанов”Қиял өажайып ертегілер”,Нұрбек Кәрімұлы Бұркітбай”Ойқамшы”,Ғабит Мүсірепов”Үлпан әнгімелер”келган  янги китоблар тарғиботини ўтказди.      “Мен севган асар ” номли тадбир ўтказилди.Тадбирда 9-10 б -11 синф  ўқувчилари  иштирок этди.9- синф ўқувчилари Мұхтар Әуезовнинг “Абай жолы» асаридан парча намойиш этди.10-б синфнинг ўқувчилари Абдулла Қодирийнинг«Мехробдан чаён» асарини  сахналаштирди.11 синф ўқувчилари Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асаридан парча намойиш этди.Тадбирга Сейтмуратова Э,Сейтмуратов Е,Асанова А Махмудова С,Аязбаев Жлар фаол иштирок этди.Ундан ташқари  Ўткир Хошимовнинг хаёти ва ижоди ва Дунёнинг ишлари асари мавзусида тугарак ўтказилди.Ўқувчилар Ўткир Хошимовнинг ижодиётидан савол- жабов ва давра сухбати ўтказилди.Тадбирга Мактаб ММИБДУ Досмурзаева Қ,Психолог С.Базаримбетовлар қатнашди.        “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Байроғимиз-фахримиз” тадбирларини ташкил этиш ва  ўтказиш тартиби” асосида  8-умумий ўрта таълим  мактаб ҳовлисида Давлат байроғини кўтариш тадбири ўтказилди.Мактабда ташкил этилган Ташкилий гуруҳ томонидан 11-январ куни синф сардори ўқувчилари орасидан тавсия этилган бир ўқувчи  танлаб олинди. Энг кўп овоз тўплаган 11-А синф ўқувчиси Нурдиллаев Мухасан ғолиб  деб  топилди. Давлатимиз байроғини 4 нафар ўқувчилар – А.Жантаева, Н.Турарова, О.Божбанов, М.Орақбаев  байроқни тўрт тарафдан боши узра  кўтариб флагшток томон олиб  боришди ва флагштокка илдиришди.Ғолиб  ўқувчи Божбанов Оринбек Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси садоси остида аста-секинлик билан Давлат  байроғини кўтарди. Байроқни кўтариш жараёнида  барча  ўқувчилар ўнг қўлини  чап  кўкрагига қўйган  ҳолда  жўр  бўлиб Давлат  мадҳиясини  куйлашди.Тадбир сўнгида  мактаб  директори  Ф.Б.Оразова ўқувчиларга  “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Байроғимиз-фахримиз” тадбирларини ташкил этиш ва  ўтказиш тартиби” ҳақида  тушунча берди. Мактаб ММИБДЎ лари  Қ.Досмурзаева, Н.Мамбеткулов  ўқувчиларни аъло баҳоларга ўқиб ва намунали  хулқга  эга  бўлиб  Давлат  байроғини  кўтариш  шарафига муяссар бўлишга даъват  этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ш.М.Мирзиёев  рахбарлигида   2019 йил 19 март  куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сонли баёнида  белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ ёш авлодда халқ оғзаки ижодига нисбатан қизиқишни шакллантириш уларда оғзаки ва ёзма ижодни юксалтиришда  кўмаклашиш хамдаўқувчиларнинг қишки таътилларини мазмунли ўтказиш , уларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида ўқувчилар ўртасида “Men eshitgan ertaklar” танлови  мактаб босқичи ўтказилди.Танловга 11-синф ўқувчиси Н.Есенгелдиева “Очкўз қуён” ,8-а синф ўқувчиси А.Қидирбаева “Чумолининг қаноати”,7-а синф ўқувчиси Д.Сафарбекова “Ақлли этикчи”номли  ўзлари ёзган эртаклари билан қатнашди ва синфдошлари билан биргаликда ёзган эртакларини сахналаштирди.Танлов иштирокчиларининг ёзган эртаклари  телеграм  ижтимоий тармоғидаги @Men_eshitgan_ertaklar  гуруҳига юборилди.

Мактабда  9 – 10 – 11 – синфлар ўртасида   “Навоий мен севган шоир”, “Навоий шерияти  шайдосиман”,  “Xaмса”да илм ва ҳунар ғоялари талқини”, “Фарход –комил инсон намунаси”, иншолар  ташкил қилинди.9 –синфда “Навоий мен севган шоир”мавзусида иншолар танлови ўтказилди.  1-ўринни М.Қалбаева,  2 ўринни  Н.Турарова ва  3 –ўринни А.Менлибаева эгаллашди.10 – синфда   “Фарход –комил инсон намунаси”мавзусида иншолар танлови  ташкил қилинди. 1 –ўринни Жантаева Ақжарқин,  2 –ўринниА.Баймуратова, 3 –ўринни Қозибаева Венера эгаллашдилар.   11 – синфда  “Навоий шерияти шайдосиман”мавзусида иншолар танлови ўтказилди.  1 – ўринни Келдибекова Албина, 2 –ўринни Алмуратова Жазира, 3 –ўринни Жумабаева Мадина эгаллашдилар.

This entry was posted in Тадбирлар. Bookmark the permalink.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *