Саҳро бағридаги овул

Навоий вилояти марказидан 250 километр олисда жойлашган Конимех туманидаги «Учтепа» овул фуқаролар йиғинида қарийб 2 минг 300 нафар аҳоли истиқомат қилади.Қумтепалар ҳамда саксовулзорлар орасидаги мазкур мўъжизавий қишлоқда аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланади. Учтепаликлар қадим миллий анъана ва қадриятларни сақлаб қолган овуллардан биридир. Мазкур ҳудудда меҳмон бўлган киши, албатта, ўтовлар тўридаги дўмбирага кўзи тушади. Сабаби, овул аҳолиси орасида халқ термаларини куйлайдиган ёшу кексалар кўп.Қумтепалар устидан қараганда ҳовучдеккина кўринадиган бу бетакрор овулнинг табиати, маданий мероси ва қадимий анъаналари сайёҳларни ҳам мафтун қилмоқда. Бу ерда сайёҳлар учун замонавий меҳмонхона барпо этилаётгани эса ҳудудда туризм тармоғини ривожлантиришга хизмат қилади.

Манба: Uza.uz

This entry was posted in Янгиликлар. Bookmark the permalink.